Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
қасам, деган гапи туфайли нозил бўлган». 1 Бухорий: 4247,6170. Абу Қалобадан ривоят қилинади: Йўқ, Аллоҳга қасам, ҳа, Аллоҳга қасам, деган гаплар аслида қасам ирода қилинмаган, шунчаки сўзни сўзга боғлаш учун ишлатиладиган иборалардир. Аллоҳ Таоло мана шундай ўйнаб айтилган қасамларни кечиради. Бизни фақат дилларимиздан чиққан қасамларимизга қараб жазолайди.
Қасам бузилишининг турлича жазолари бўлади. Айримларида фақат каффорат тўлашнинг ўзи ҳам дунёвий ва ҳам ухровий жазонинг ўрнига ўтади. Айримларида эса каффорат фойда бермайди. Унинг учун бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам жазо берилади. Бу дунёда Ислом давлати томонидан жазо берилса, у дунёда Аллоҳнинг Ўзи жазо беради.
Биринчи турдаги қасам бузилиши яъни, каффорат билан тузаладиган бузилиш масалан, бирор кишининг фалон ишни қиламан, деб қасам ичиб, кейин ўша ишни қилмаслиги каби ишдир. Бундай қасам бузилиши учун фақат каффорат тўланади.
لاَ يُؤَاخِذُكُمُ اللّهُ بِاللَّغْوِ فِي أَيْمَانِكُمْ وَلَـكِن يُؤَاخِذُكُم بِمَا عَقَّدتُّمُ الأَيْمَانَ فَكَفَّارَتُهُ إِطْعَامُ عَشَرَةِ مَسَاكِينَ مِنْ أَوْسَطِ مَا تُطْعِمُونَ أَهْلِيكُمْ أَوْ كِسْوَتُهُمْ أَوْ تَحْرِيرُ رَقَبَةٍ فَمَن لَّمْ يَجِدْ فَصِيَامُ ثَلاَثَةِ
– „Балки (дилларингиздаги) маҳкам туккан қасам сабабли (агар шундай қасамни бузсангиз) жазолайди. Бас, унинг каффорати ўз оилангизни боқадиган ўртача таомлардан ўнта мискинга таом бериш ёки уларнинг сарпосини қилиш, ёҳуд бир қулни озод қилишдир. Ким (бу нарсаларни) топа олмаса, уч кун рўза тутсин!“. [5:89]
Шундай қасамни бузган одам каффоратини тўласа, ҳам дунёвий ва ҳам ухровий жазодан қутулади.
Иккинчиси қасддан қилинган ёлғон қасамдир. Бунда киши бир ишга унинг ёлғонлигини билиб туриб, атайин қасам ичади. Бундай ёлғон қасамни ичган киши дўзах ўтида ёнади. Бундай қасам туфайли ҳуқуқлар поймол бўлади, бузғунчилик авж олади.
Бундай қасам каффорат билан ўнгланмайди. Унга каффорат берилмайди. Унинг учун бу дунёда Ислом давлати томонидан жазо тайинланади. Жазонинг миқдорини қози тайинлайди. Шу йўл билан бу жиноятнинг олди олинади. Агар Ислом давлати бу ишдан хабардор бўлмай қолса, унинг учун Аллоҳ жуда қаттиқ азобни ваид қилган. Ибн Умар ҳадисида келади:
28-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232
|